Халқаро грант соҳиби

(Turkiston 2014.3.12. №947)

2012 йили Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Япониянинг Осака шаҳрида карлар маданият маркази раҳбари Гўзал Шодиева бошчилигида ташкил этилган концертда ўзбекистонлик кар ва соқов болалар иштирок этиб, фахрли 1 ўринни қўлга киритганди.

Япониялик ҳамкасблари билан фикр алмашгач, моҳир педагог Ўзбекистонга қайтиши билан янги лойиҳа ишлаб чиқди. Бу ишда унга қизи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева ва Тошкент шаҳридаги 101-махсус карлар мактаб-интернати ўқитувчиси Элвира Лигай кўмаклашди.

Ўтган йили лойиҳа республикамиз ҳудудларида кўр-соқовларни қидиришда синаб кўрилиб, ижобий натижа берди.

Жорий йилнинг 16–18 ноябрь кунлари Фарғона, Наманган ва Андижон шаҳарларида Япониянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ҳамда Ўзбекистон карлар маданият маркази ҳамкорлигида 150 нафар эксперт иштирокида кўр-соқовлар учун семинар-тренинг ўтказилди. Гўзал Шодиеванинг лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган машқлар – қўлни қўлга қўйиб имо-ишора ёрдамида тушунтириш, брайл алифбоси асосида ҳарф ва сўзларни ўқишни ўрганиш ва бошқалар намойиш этилди.

JICA президенти Акихиро Танака ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлашини маълум қилиб, Ўзбекистон карлар маданият марказига ташкилот грантини топширди. Келгусида ҳамкорликни давом эттириш ва лойиҳани ривожлантириш зарурлигини қайд этди.

Ўз навбатида, Гўзал Шодиева семинар-тренинг юртимизнинг барча минтақаларида давом этишини, шу аснода кўр-соқовлар учун ишора тилида яқинлари билан гаплашиш, брайл алифбосини ўрганиш имконияти янада кенгайишини таъкидлади.

Be the first to comment on "Халқаро грант соҳиби"

Leave a comment

Your email address will not be published.


*