ҲОМИЙЛАР ҲИММАТИ

(Ma’rifat 2018.15.12. №100 (9165)  (Рус тилида http://uzsd.uz/ru/468-2/)

Пойтахтимиздаги 101-кар болалар махсус мактаб-интернатида  байрам тадбири бўлиб ўтди. Фаоллар зали саҳнасида тарбияланувчилар рақс, саҳна кўринишлари намойиш этди. Қўшиқ ва шеър, Конституциямиз моддаларини ёддан айтиб, ўз истеъдодларини кўрсатди. Ҳар бир чиқиш дактил, яъни имо-ишора, қўл ҳаракатлари ёрдамида бажарилгани эътиборга молик.

Жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Элвира Лигай ва Даврон Хидиров саҳнада имо-ишора орқали ўз касбини севиши, тарбияланувчиларнинг халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишаётганини ифодалаб берди. Ҳусусан, Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида 18 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида футзал мусобақасида муассаса ёшлари ғолиб бўлиб қайтишди. 11-синф ўқувчиси Мафтуна Абдуюсупова таеквондо бўйича Ўзбекистон кубогида олтин медални қўлга киритиб, пул мукофоти билан тақдирланди.

Тошкент шаҳри ҳамда Мирзо Улуғбек тумани прокуратуралари раҳбарияти тарбияланувчиларга телевизор, ўқув қуроллари ва эсдалик совғалари тақдим этди. Туман ҳокимлиги, халқ таълими бўлими эса қишки кийим-кечаклар туҳфа қилди. Туман солиқ инспекцияси байрам дастурхони ёзган бўлса, Банк-молия академияси жамоаси ўқувчи қизларга саҳна либосларини совға қилди. Мактаб директори Динара Содиқова хайр-саховат кўрсатган барча ҳомийларга мактаб жамоаси номидан миннатдорлик билдирди.

Be the first to comment on "ҲОМИЙЛАР ҲИММАТИ"

Leave a comment

Your email address will not be published.


*